March 3

Лаборатория ходимларига махсус гувоҳномалар топширилди

O‘zbekcha Ruscha

“Uzbekistan GTL” МЧЖ Марказий лабораториясининг барча ходимлари Ўзбекистон Стандартлар институтида ўтказилган малака ошириш курсларида иштирок этишди.

Унда ходимлар техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ҳамда мувофиқликни баҳолаш йўналишлари бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Курс якунида иштирокчилар имтиҳонларда муваффақиятли натижаларга эришиб, тегишли сертификатлар билан тақдирландилар ҳамда уларга махсус гувоҳномалар топширилди.

Эндиликда курс қатнашчилари корхонадаги сифат менежменти тизимини янада такомиллаштириш, лаборатория жараёнларини самарали бошқариш ва халқаро стандартларга мувофиқ фаолият юритиш имкониятига эга бўлишади.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ PR хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook