December 4, 2024

Ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Қиш фаслида ҳавонинг совуши натижасида иситиш мосламаларига эҳтиёж ошади. Шу боисдан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин ва бахтсиз ҳодисалар олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Завод ишчи-ходимларига ёнғинга қарши курашиш воситаларидан фойдаланиш қоидалари, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича кўргазмали ўқув машғулотлар ўтказилди.

Асосий ишлаб чиқариш, темир йўл бўлинмаси ва тиббий-санитария қисмида профилактик тадбирлар ўтказилиб, юзага келган ёнғин пайтида кўрилиши керак бўлган тезкор чоралар тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.

Ушбу тадбирлар Жамият тизим корхоналарида жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook