October 27, 2023

Қозоғистоннинг “Halyk Bank” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Қозоғистоннинг йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Halyk Bank” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари банк вакилларини жамият томонидан эришилган натижалар, газ қалиб олиш жараёнидаги муваффақиятлар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, лойиҳалар ва ислоҳотлар билан таништирди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари банк вакилларига Япониянинг “MUFG Ban Ltd” банки томонидан ташкил қилинган синдикатлашган кредит лойиҳасидаги иштироки учун ўз миннатдорлигини билдиришди. Шунингдек, “Halyk Bank” вакиллари Германиянинг “Deutsche Bank AG” банки томонидан ташкил қилинаётган синдикат кредит лойиҳасига катта қизиқиш билдиришди ва лойиҳада иштирок этишни маълум қилди.

Учрашувда “Halyk Bank” вакиллари томонидан кредит лойиҳалари риски, лойиҳани молиялаштириш бўйича халқаро молиявий бозорлар йўналишлари юзасидан маълумот берилди. Халқаро қарз бозорида бўлаётган ҳолатлар ва бозорда ўзгарувчанлик даражаси юқорилиги ҳамда барқарор ҳолатга қайтиши таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube