April 18

“Яхши дам, меҳнатга ҳамдам!”

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббуслар натижасида навбатдаги бир гуруҳ ишчи-ходимлар Ўзбекистоннинг маданий бойликлари билан танишиб, унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.

Муборак газни қайта ишлаш заводи ходимлари Яккабоғ туманидаги “Темур авлодлари” оромгоҳида тоғ иқлим шароитида саломатликларини тиклади. Тоза ҳаво, сокин табиат ва қулай шароитлар ходимларга куч-қувват бағишлади.

Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш ва мамлакатимиз маданий-тарихий мероси билан таништириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой” мажмуаси ва бошқа тарихий қадамжоларга саёҳат қилишди.

Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларига хотин-қизлар учун саёҳат уюштирилди. Тарихий обидалар зиёрати ходимларга кўтаринки кайфият ва унутилмас хотиралар тақдим этди.

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимлари Шаҳрисабздаги “Беруний” болалар оромгоҳида дам олишиб, шаҳар бўйлаб саёҳат қилишди, тарихий жойлар билан таништирилди.

Мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар орқали ишчи-ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган бўлиб, ушбу тадбирларга барча ходимлар қамраб олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати