January 14

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари “Ғалаба боғи”га экскурсия қилишди  

O‘zbekcha Ruscha

14 январь - Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги завод, бошқармаларда “Қудратинг юксалсин, менинг армиям!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Пойтахтдаги тадбир доирасида бир гуруҳ ходимлар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф” давлат музейини бориб кўришди.

Ёдгорлик мажмуаси ва музей экспозициялари халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва матонати, юксак инсоний фазилатларини намоён этиш ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Бу мажмуа бизни бугунги тинчлик-осойишталик, мусаффо осмон, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурч эканлигини англатади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook