October 23

Корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

O‘zbekcha Ruscha

"Uzbekistan GTL" заводида "Энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги ташкилотларнинг энергетиклари иштирок этди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад, корхоналарда замонавий технологияларни жорий этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Семинар-тренинг давомида маърузачилар томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишнинг аҳамияти, бунинг экологик ва иқтисодий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, "Uzbekistan GTL" заводида энергия тежаш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.

Иштирокчилар заводдаги электр тақсимлаш станциялари, буғ турбиналари орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи қурилма, завод технологияси ва бошқарув маркази билан ҳам яқиндан танишдилар.

Тадбирда ишлаб чиқариш жараёнида энергия сарфини камайтириш, юқори самарадорликка эришиш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Корхоналарда энергия самарадорликни ошириш нафақат иқтисодий манфаатлар, балки экологик барқарорликни ҳам таъминлайди. Энергия самарадорлиги юқори бўлган корхоналар, харажатларни камайтириб, рақобатбардошликни ошириш имконига эга бўлади.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ PR хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook