Ходимлар учун инглиз тили курслари ташкил этилди
Ҳар бир ташкилот ўз стратегик мақсадларига эришиш учун замонавий фикрлайдиган, янгиликка мослашувчан ва фидойи ходимларга эга бўлиши керак. Инсон капиталига инвестиция киритиш, технологик ривожланиш даврида муҳим аҳамиятга эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташкил этилган инглиз тили курслари ҳам ходимларнинг касбий ривожланишини таъминлаш ва уларнинг билим даражасини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Ушбу курслар орқали ходимларга ўз соҳаларида самарали фаолият олиб боришлари учун керакли кўникмаларни бериш мақсад қилинган.
Курсларда “Ung training” МЧЖ томонидан юқори малакали мутахассислар жалб қилинган бўлиб, улар замонавий таълим усуллари асосида дарс олиб бормоқда.
Дасрларни муваффақиятли ўзлаштирганларга Давлат таълим стандартига мувофиқ сертификатлар берилади. Бу сертификатлар ходимларнинг профессионал даражасини рағбатлантиради ва улар учун янги имкониятлар очади.
Қайд этиш жоизки, Жамиятда хорижий тилларни билиш ҳақидаги сертификатга (IELTS, TOEFL) эга бўлган ходимларга ҳар ойда қўшимча тўловлар амалга оширилади.