March 19

“Honeywell” компанияси билан инновацион технологиялар бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва АҚШнинг етакчи компанияларидан бири бўлган “Honeywell”компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда дастлаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга ошираётган лойиҳалар, эришилган натижалар ва стратегик режалар ҳақида маълумот берилди. Мазкур лойиҳалар қаторида нефт ва газ саноатидаги янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматизациялаш ва рақамлаштириш, энергетик самарадорликни оширишга йўналтирилган ташаббуслар мавжуд.

Мулоқот чоғида Жамият бизнес жараёнларини трансформация қилиш орқали юқори технологик стандартларга жавоб берадиган ишлаб чиқаришни ташкил этишга интилаётганлиги қайд этилди. Мазкур ташаббуслар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, нефт ва газ соҳасида юқори самарадорликни таъминлашга ёрдам бермоқда.

“Honeywell” компаниясининг Туркия, Исроил ва Марказий Осиё бўйича президенти Уйгар Дюран ўзбекистонлик мутахассисларнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, келгуси ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, компания вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шу жумладан, “Honeywell” компаниясининг Ўзбекистонда ишга туширилган янги офиси ходимлари билан танишув амалга оширилди.

Шундан сўнг, томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар. Янги қўшма лойиҳалар бўйича масъуллар белгилаб олинди.

Ушбу стратегик ҳамкорлик Ўзбекистон нефт ва газ секторига замонавий технологик ечимларни жорий этишга қаратилган бўлиб, соҳанинг янада ривожланиши ва ўзаро бизнес алоқаларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати