September 25

Ходимлар донорлик акциясида иштирок этди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида қонга муҳтож беморларга ёрдам бериш мақсадида "Мадад бўл" хайрия акцияси ўтказилди.

Қон топшириш жараёнини хавфсиз ва қулай шарт-шароитларда ўтказиш учун махсус жиҳозланган кўчма қон топшириш пунктлари ташкил этилди. Тиббиёт ходимлари ҳар бир донорнинг саломатлигини текшириб, жараённи назорат қилиб борди.

Жамиятнинг марказий аппаратидан 35 дан ортиқ ходим акцияда иштирок этди.

Акция давомида тиббиёт мутахассислари донорликнинг аҳамияти ва унинг инсонлар ҳаётидаги ўрни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бордилар. Уларга кўра, қон топшириш нафақат қонга муҳтож беморларга ёрдам, балки донорлар саломатлиги учун ҳам фойдали.

“Мадад бўл” акцияси компания ходимларининг ижтимоий масъулияти ва инсонпарварлик ҳиссини янада оширишга қаратилган. Келгусида бундай хайрли тадбирларни мунтазам ўтказиш режалаштирилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook