January 24

Ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари белгилаб олинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси ва “Baker Hughes” компаниясининг МДҲ давлатлари ва Каспий минтақаси бўйича минтақавий директори ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Бурғилаш, заҳираларни баҳолаш, конларни ўзлаштириш хизматларини кўрсатувчи ушбу компания 120 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини олиб боради.

Учрашувда сиқув комперссор станцияларига хизмат кўрсатиш ва бурғилаш жараёнида қўлланиладиган юқори сифатли қурилмаларни қўллаш назарда тутадиган амалдаги шартномалар муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорликнинг янги имкониятлари белгилаб олинди.

Мулоқот чоғида томонлар барқарор ривожланиш ва яшил технологиялар соҳасидаги истиқболли йўналишларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, компания фаолиятида углерод изини қисқартириш ва ишлаб чиқариш жараёнларида энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ҳар икки компания глобал муаммолар шароитида экология ва инновациялар муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook