December 23

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2023 йил Барқарор ривожланиш ҳисоботи эълон қилинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2023 йилги Барқарор ривожланиш ҳисоботи эълон қилинди. У компаниянинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги фаолиятини ўзида акс эттирган.

Ҳисобот Global Reporting Initiative (GRI) барқарор ҳисоботи стандартларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, 93 та кўрсаткич халқаро стандартларига мувофиқ тўлиқ ошкор қилинди.

Ҳисоботнинг асосий хулосалари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшган ҳиссаси, унинг ESG (Экологик, ижтимоий ва бошқарув) трансформацияси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари, иқлим ўзгаришига қарши кураш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлигини ўз ичига олади.

Шунингдек, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, компаниянинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири, корпоратив бошқарув, харидлар амалиёти ва маҳаллийлаштиришни қамраб олади.

Тўлиқ ҳисобот билан Жамиятнинг расмий веб-сайтининг “ESG” бўлимида танишиш мумкин: https://www.ung.uz/esg/esg_database

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook