August 20, 2024
“Air Products & Chemicals” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ: барқарор ривожланиш сари биргаликда
“Air Products & Chemicals” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ўртасида ҳамкорликнинг жорий ва келгусидаги йўналишларини самарали муҳокама қилиш имконини берувчи навбатдаги учрашув бўлди.
Унда Қашқадарё вилоятида жойлашган “GTL” заводининг саноат қурилмаларини ишлатиш бўйича операцион фаолият доирасида икки компания ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари таъкидланди.
Мамлакатимизда декарбонизация ва илғор технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон нефт-газ секторида инновацион ва барқарор ечимларни жорий этишга қаратилган томонлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлади.
August 20, 2024, 05:03
0 views