Мутахассислар хориж компаниясида малака оширишди
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари “Зарубежнефт” АЖнинг ишлаб чиқариш объектларида тажриба алмашишди.
Дастлаб, компаниянинг бош офисида таркибий бўлинмалар раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Сўнгра ишлаб чиқариш ва техник ютуқлар, корпоратив маданият, ривожланиш стратегияси тақдимот қилинди.
Компаниянинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини тезкор мониторинг қилиш маркази фаолияти билан танишилди. Ушбу тизим қудуқлар фондининг ишга яроқлилиги, бурғулаш ишлари, нефтни тайёрлаш босқичлари, объектларни видеокузатуви ҳамда ускуналарни назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек, геология ва углеводород конларини қазиб олиш йўналишлари бўйича икки томон мутахассислари учун долзарб масалалар муҳокама қилиш учун техник сессиялар ўтказилди.
Тажриба алмашиш мақсадида мутахассислар “Харяга” конида ҳам бўлишди. Ушбу кон шимолий қутб доирасида жойлашганлиги сабаб, иқлим шароити жуда оғир. Кондан олинадиган нефт юқори қовушқоқ ва хона ҳароратида қотиб қолади, шунинг учун маҳсулотни иситиш технологияларини тайёрлаш ва ташиш учун ишлатилади. Шунингдек, насос-компрессор қувурларида парафин қатламлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун патентланган технология, икки лифтли компановка қўлланилади.
Ходимлар ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва назорат қилишни таъминлаш учун корпоратив маданиятни ривожлантириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва фаол ходимларни аниқлаш тизимлари кенг жорий этилганига гувоҳ бўлишди. Икки томон ўз таассурот ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.
Ташриф кун тартиби якунида “Ўзбекнефтгаз” ва “Зарубежнефт”нинг “Харяга” нефт қазиб олиш корхонаси мутахассислари ўртасида волейбол бўйича дўстлик спорт ўйини ташкил этилди.