Стипендия дастури ғолиблари аниқланди
Ўз йўналишлари бўйича бир неча босқичли ёзма ва оғзаки шаклдаги танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 7 нафар талаба 2024/2025-ўқув йили учун ўтказилган "Uzbekistan GTL" МЧЖ VI-стипендияси ғолиблигига муносиб кўрилди.
Ғолибларга бир ўқув йили мобайнида ҳар ой тегишли миқдорда стипендия тўлаб борилади ҳамда улар корхона кадрлар захирасига киритилади.
Бундан ташқари 22 нафар талаба дастур фаол ишторокчилари деб топилди. Бир нафар иштирокчи "UzGTL эътирофи" номинацияси совриндори деб эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, стипендия танловининг 3-босқичига ўтган барча 244 нафар талаба ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган бўлиб, заводда кенгайтирилган ишлаб чиқариш амалиётини ўташ имкониятига эга бўлишади. Амалиёт давомида улар ҳам 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқхона ва транспорт билан таъминланади ҳамда малакали мутахассисларга бириктирилади.
Ёшларнинг бу муваффақияти янги имкониятлар эшигини очиб, келажакдаги касбий ва шахсий ривожланишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.