May 19, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-Юбилей Халқаро кўргазмаси ва анжуманининг очилиш маросими ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-Юбилей Халқаро кўргазмаси ва анжумани, 16-Халқаро “Энергетика, энергия тежаш, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2023” кўргазмаси, “Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2023” ихтисослаштирилган бўлими ва 3-Халқаро энергетика анжуманининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ҳамда Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида хизмат кўрсатган фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлган ушбу нуфузли тадбирда Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Беларус Республикаси, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Нидерландлар, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Япония каби 29 та давлатдан 400 дан ортиқ компания ва брендлар, 50 дан ортиқ маърузачилар ва 500 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|