April 8

Интеграциялашган менежмент тизими ташқи назорат аудитидан муваффақиятли ўтди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг интеграциялашган менежмент тизими ташқи назорат аудитидан муваффақиятли ўтди. Заводнинг “ISО 9001:2015”, “ISО 14001:2015”, “ISО 50001:2018” ва “ISО 45001:2018” стандартлари талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.

“Management Certification” МЧЖ компанияси томонидан амалга оширилган аудит доирасида корхонанинг таркибий бўлинмалари текширилди. Ўтган даврга нисбатан тизимларнинг ривожланиши ва такомиллаштирилганлиги қайд этилди. Асосий эътибор ишлаб чиқариш ва сифатни бошқариш тизими ҳужжатларига қаратилди.

Аудит натижаларига кўра, завод интеграциялашган бошқарув тизими сертификатларининг амал қилиш муддатини навбатдаги назорат аудитигача узайтириш тавсия қилинди.

Маълумот ўрнида, менежмент тизимларининг “ISО 9001:2015”,
“ISО 14001:2015”, “ISО 50001:2018” ва “ISО 45001:2018” халқаро стандартлари талабларига мувофиқлиги маҳсулотларнинг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам рақобатбардошлигининг кафолатидир.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook