August 28

Бир гуруҳ фаол ходимлар тақдирланди

O‘zbekcha Русча

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда нефт ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ва тизим корхоналарида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, 5 нафар ходим Энергетика вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

Мукофотланганларнинг ҳар бири мамлакатимиз нефт ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлида кўп йиллар самарали хизмат қилган, айримлари эса қисқа муддат ичида яхши натижаларни кўрсатган ёшларни ташкил этади.

Улар Мустақиллик байрами, қолаверса ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган нефт ва газ саноати ходимларининг касб байрами арафасида кўрсатилган бундай эътирофдан мамнун эканлигини билдиришди.

Жамият раҳбарияти томонидан мукофотланган ходимларга машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда келгуси ишларига муваффақиятлар тиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати