Сунъий интеллект технологиялари изчил жорий этилмоқда
Бугунги кунда дунёда сунъий интеллект нафақат IT соҳасида, балки нефт-газ тармоғида ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва иш жараёнларини оптималлаштиришнинг асосий воситасига айланмоқда. Жамият мазкур глобал тенденцияларга мос равишда иш юритмоқда.
Конларда олиб борилаётган излов-қидирув ишларини дастурий таъминотларда таҳлил қилиш учун гeологик, геофизик ва гидродинамик маълумотлар, Pipesim қатлам тизимлари моделлари, ProSource маълумотлар базаси ҳамда E-KON платформаси билан интеграция қилинган Generative AI чат-бот ишлаб чиқилмоқда. Бу тизим мутахассисларга тезкор ва аниқ таҳлилий хулосалар тайёрлаш имкониятини яратади.
Қайд этиш жоизки, Жамият томонидан Microsoft 365 дастурий таъминоти учун лицензиялар сотиб олинди. Бу орқали ходимлар маълумотни қайта ишлаш, кундалик вазифаларни самарали бажариш ва Microsoft Copilot сунъий интеллект хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, жамоавий иш жараёнларини янада самарали ташкил этиш мақсадида ChatGPT Team платформаси жорий этилади. Кейинчалик ChatGPT Enterprise тариф режасига ўтиш орқали корпоратив муҳитда имкониятлар янада кенгайтирилади.
Айни пайтда Жамият бурғулаш ишлари, нефт ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнлари, заводлардаги айрим тизимларни рақамлаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни бошқариш учун Primavera P6 EPPM (Корпоратив лойиҳалар портфелини бошқариш) тизимига тўлиқ ўтмоқда. Тизим лойиҳалар устидан ягона назоратни таъминлайди, харажатларни аниқ кўрсатади, шунингдек, CIC + AI Analytics + Primavera’ни ўз ичига олган Oracle экотизимидан фойдаланган ҳолда хатарларни олдиндан бошқаришга тайёрлигини кўрсатади.
Ушбу платформа қурилиш майдончасиги маълумотларни реал вақт режимида (масалан, 360° видео) таҳлил қилиш ва Primavera P6 жадваллари бўйича ишлар боришини автоматик равишда баҳолаш учун компютер технологиялари ёрдамида кузатилади. Бу лойиҳаларнинг бажарилишини холисона кузатиш, кечикишларни минималлаштириш ва сунъий интеллект ёрдамида бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш имконини беради.
Ишлаб чиқариш объектларининг рақамли эгизакларини яратиш ва сунъий интеллект таҳлили асосида иш жараёнларини оптималлаштириш масалалари ҳам ўрганилмоқда. Бу усул хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ҳамда иш унумдорлигини ошириши кутилмоқда.
Шу билан бирга Жамият ходимлари учун сунъий интеллект ва рақамли ечимлар билан ишлаш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда. Бу кадрлар салоҳиятини замон талабларига мос равишда ривожлантиришга хизмат қилади.