Куз мавсумида 119 минг туп дарахт ва бута кўчати экилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида ҳам дарахт кўчатлари экилиши белгиланган эди.
Экилаётган дарахт кўчатлари ҳудудлар иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Бу борада Илмий тадқиқот институтлари тавсияси билан сувсизлик ва иқлим шаротига чидамли гужум, қайрағоч, саксовул, туя, катальпа, заранг, шумтол, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт новдалари экилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб, шу кунга қадар тизимдаги бошқарма ва корхоналар томонидан жами 119 594 туп мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди.
Йил давомида жами 348 565 дона кўчат экилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 367 127 та экилди.
Сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида 388 гектар майдонга томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди.