February 28, 2024

10 минг тонна саноат чиқиндиси хом ашё сифатида сотилди

O‘zbekcha Ruscha

Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазасига бўлган талаб тобора кучайиб бораётганлиги сабаб, саноат чиқиндиларини утилизация қилиш муаммоси долзарб масалага айланиб бормоқда. Чиқиндилардан хом ашё сифатида фойдаланиш ушбу муаммони ҳал қилишнинг самарали усулларидан биридир. Уларни қайта ишлаш ҳам атроф-муҳитга, ҳам иқтисодиётга самара беради.

Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсири ҳамда компенсация тўловларини камайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналар томонидан ўтган йили шартномалар асосида 9514,18 тонна саноат чиқиндилари 14599,23 миллион сўмга фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуаси 1331,18 тонна, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 598,1 тонна, Муборак газни қайта ишлаш заводи 1066,7 тонна, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси 2412,92 тонна саноат чиқиндиларини шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.

Натижада атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олди олиниб, чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖда бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook