Yesterday
Ходимлар донорлик акциясида иштирок этди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида қонга муҳтож беморларга ёрдам бериш мақсадида "Мадад бўл" хайрия акцияси ўтказилди.
Тиббиёт ходимлари ҳар бир донорнинг саломатлигини текшириб, жараённи назорат қилиб борди.
Жамиятнинг марказий аппаратидан 29 нафар ходим акцияда иштирок этди.
“Мадад бўл” акцияси компания ходимларининг ижтимоий масъулияти ва инсонпарварлик ҳиссини янада оширишга қаратилган. Бундай хайрли тадбирлар давом эттирилади.