Объектларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги назоратдан ўтказилди
“Тахиатош нефт базаси” МЧЖ ва “Кучлик нефт базаси” МЧЖда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда махсус тузилмаларнинг ҳаракатини назоратдан ўтказувчи махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Ўқув машқларининг асосий мақсади – табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда объектларнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва раҳбариятининг фаолиятини синаш, уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳаракатларини таъминлашдир.
Машқлар давомида тезкор хизматларга хабар бериш ва уларни йиғиш, тайёргарлик ҳолатини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга реакция қилиш вазифаларини амалга оширишга эътибор қаратилди.
Машқлар сўнгида мутахассислар томонидан “Тахиатош нефт базаси” МЧЖнинг “Қўнғирот” филиали ва “Кучлик нефт базаси” МЧЖнинг “Бекобод” филиали фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг амалга оширган ҳаракатлари муҳокама қилинди. Билим, шартли хабарлар ва тезкор ҳаракатларнинг натижалари баҳоланди. Натижада, ҳар икки филиалнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ва зарур чораларни кўришга “ТАЙЁР” деб баҳоланди.