August 29

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди

O‘zbekcha Русча

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхона ва бошқармаларида давлатимиз мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда нефт ва газ саноати ходимлари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ушбу байрам тадбирлари Жамият Бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари кўмагида ташкил этилган бўлиб, кўтаринки руҳда ўтди.

Анъанага кўра, тадбирларда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор фаол ходимлар меҳнати эътироф этилди. Улар Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирларда соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фаҳрийлар ҳам қатнашди, улар ўзларининг касбий фаолиятлари давомида орттирган бой ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Барча корхоналарда ишчи-ходимлар учун байрамона дастурхонлар ёзилди, миллий таомимиз – ош дастурхонларга тортилди.

Ушбу тадбирлар нафақат ишчи ходимларнинг касбий ютуқлари ҳамда нефт ва газ саноати соҳасига қўшаётган ҳиссасини намоён этди балки уларга хуш кайфият улашиб байрамона кайфият бағишлади.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати