“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 013 та мурожаат ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 013 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 918 таси (91%) жисмоний шахслардан ва 95 таси эса (9%) юридик шахслар томонидан юборилган.
Шулардан
• 433 таси (43%) электрон;
• 374 таси (37%) ёзма;
• 206 таси (20%) оғзаки мурожаатлардир.
Кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, 296 таси (29%) ишга кириш, 138 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 135 таси (13%) меҳнат муносабатлари, 65 таси (7%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 379 таси (37%) бошқаларни ташкил этди.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 509 та (50%), Бухоро 125 та (12%), Сурхондарё 40 та (4%), Фарғона 29 та (3%), Самарқанд 26 та (3%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси 45 та (4%) ва Тошкент шаҳрида 103 та (10%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 1013 та мурожаатлардан, 248 таси қаноатлантирилган, 749 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 14 таси иш жараёнида.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 282 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 280 таси ижроси таъминланди, 2 таси кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 693 та онлайн маслаҳатлар берилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|