June 26, 2025

Вакант лавозим учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаментига Лойиҳа офиси менеджери лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;

• мутахассислиги: нефт-газ иши, нефт-газ кимёси, иқтисодиёт/бошқарув бўйича олий маълумот (бакалавр ёки магистр);

• тилларни билиши: рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш (Халқаро тажриба ва техник ҳужжатларни ўрганиш учун инглиз тилини билиш мақсадга мувофиқ);

• иш тажрибаси: нефт-газ соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан давлат органлари ва ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси;

• касбий билим: иш ҳужжатларини (йўл хариталари, ҳисоботлар, баённомалар) таҳлил қилиш ва тайёрлаш усулларини билиш, ишга доир ёзишмалар ва музокаралар олиб бориш кўникмалари (Лойиҳа бошқаруви асосларини билиш афзаллик беради.);

Номзодлар 2025 йил 2 июлга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати