March 6

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаментига Операцион самарадорлик хизмати мутахассиси (Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси) лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: Олий;
• мутахассислиги: Нефт ва газ технологияси, кимё технологияси, иқтисодиёт менежмент, муҳандислик;
• тилларни билиши: Ўзбек ва рус тиллари – мажбурий (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик беради)
• компьютер саводхонлиги: Мукаммал фойдаланувчи (MS office: Excel, Power Point, Word ва б.);
• иш тажрибаси: Нефт ва газ соҳасида камида 1 йил;

Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:

• Самарадорлик индексларини ҳисоблаш ва факторли таҳлил қилиш;
• Ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлиги пасайишининг сабабларини аниқлаш;
• Йўналиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, замонавий ва самарали технологиялар ва ёндашувларни жорий этиш, тегишли процедураларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
• Тегишли топшириқлар ижросини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
• Ходимларни рағбатлантириш ва корхона фаолиятининг асосий кўрсаткичларини оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

Номзодлар 2025 йил 14 мартга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook