“Uzbekistan GTL”маҳсулотлари экспорт географияси кенгайтирилмоқда
Афғонистон миллий стандартлар бошқармаси (ANSA) раҳбари Файзуллоҳ Тамим бошчилигидаги делегатциянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Делегация аъзолари "Uzbekistan GTL” заводи томонидан тайёрланаётган синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёни ҳамда Ўзбекистондаги мувофиқликни баҳолаш ва метрология хизматлари фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Томонлар “GTL” ёқилғи маҳсулотларининг Афғонистонга экспортини амалга ошириш мақсадида давлатлар ўртасида ўзаро стандартлаштириш ва мувофиқлик текширувларини тайёрлаш масалаларини муҳокама этди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ANSA” ташкилоти ўзаро ҳамкорликда синтетик ёқилғи маҳсулотларининг Афғонистонга экспортини йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирларни тезлаштирилган ҳолда ташкил этишга келишиб олди.