May 1

Кадрлар тайёрлашда замонавий ёндашувлар

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизим ташкилотларининг бир гуруҳ ходимлари Газпром корпоратив институти томонидан ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этиб қайтишди.

Ўқув курси “Корхона бизнес жараёнлари реинжиниринги ва ташкилий тузилмасини такомиллаштириш” дастури доирасида ўтказилди.

Бизнес жараёнларни тўғри оптималлаштириш ёки реинжиниринг қилиш барча турдаги компаниялар учун долзарб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бунинг учун ечимини кутаётган масалаларни ҳал этишда янги ёндашувларни излаб топиш илмига эга маҳоратли мутахассислар керак бўлади.

Шу сабаб ҳам кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда бу каби ўқув курслари аҳамиятлидир.

Ўқув курси иштирокчиларига замонавий нефт ва газ компанияларида ташкилий тузилмаларни такомиллаштириш ва бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш усуллари амалий машғулотлар асосида ўргатилди.

Самарали ташкилий тузилмаларни лойиҳалашнинг асосий тамойиллари, меҳнатни тартибга солишнинг инновацион усуллари ва технологиялар бўйича маърузалар тингланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” АЖ ўртасида имзоланган меморандум доирасида ташкил этилган ушбу малака ошириш курси ходимларнинг билим даражасини ошириш, касбий кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

“O‘zbekneftgaz” AJ Axborot xizmati

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook