August 1, 2025

“Тўхташ соати” тадбирлари ўтказилмоқда

O‘zbekcha Русча

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарида хавфсизликни таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳар бир ходим ҳаётини ҳимоялаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан 17 та бошқарма, корхонада жами 403 нафар ходим ва мутахассисни қамраб олган “Тўхташ соати” тадбирлари ташкил этилди.

Уларда ишчи-ходимлар ўртасида хавфсизлик маданиятини ошириш, хавф ва рискларни олдиндан англаш ҳамда уларни бартараф этиш кўникмаларини шакллантиришга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар таҳлил қилиниб, меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича атрофлича маълумот берилди. Мутахассислар ходимларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Бундай тадбирлар ходимларда нафақат билим, балки шахсий масъулият, хавфни олдиндан кўра билиш, касбий маданият ва уюшқоқликни оширади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати