Консалтинг компаниялари учун ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”нинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди
Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан консалтинг компаниялари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда.
Маслаҳатчилар лойиҳаларни бошқариш бизнес-жараёнларнинг экспресс диагностикасини ўтказадилар, шунингдек, жамият фаолиятининг операцион самарадорлигини ошириш учун қўшимча йўналишларни белгилайдилар.
Ўз иш натижаларини “Ernst&Young” (BIG4 таркибига кирувчи компания) ва “Первый Бит» (халқаро IT-компанияси) компаниялари тақдим этди. Иккала компания томонидан ҳам Жамиятда трансформация дастури юқори даражада ташкил этилганлиги қайд этилган.
Хусусан, “Ernst&Young” компаниясининг маслаҳатчилари томонидан оптималлаштириш бўйича қуйидаги йўналишлар тавсия этилган:
– лойиҳаларни бошқаришнинг интеграциялашган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, календарь режалаштириш ва назорат тизимини Жамиятнинг ҳисобга олиш тизимлари, ресурс ва бюджетни режалаштириш билан интеграциялаш;
– ўзгаришларни бошқариш дастурини жорий этиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ лойиҳа офисини аниқлаш ва тегишли ваколатларни белгилаб бериш;
– ходимларнинг малакасини оширишнинг комплекс дастурини амалга ошириш билан лойиҳа менеджерлари институтини жорий этиш;
– лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ягона лойиҳа порталини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
– “Ўзбекнефтгаз” АЖда коллегиал орган – “Инвестициялар қўмитасини” ташкил этиш, унинг асосий вазифаси лойиҳаларни амалга оширишни комплекс баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва мониторинг қилиш, шунингдек, лойиҳаларнинг бажарилиши якунлари бўйича самарадорлигини баҳолаш;
– лойиҳалар амалга оширишда (Stage Gate Approach) хавфларини самарали бошқариш, лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичларини таъминлаш ва лойиҳалар жараёнига таъсир кўрсатадиган ички ва ташқи омилларни ўзгартиришга тезкор қарор қилишда босқичма-босқич ёндашувларни қўллаш.
“Первый Бит” компаниясининг маслаҳатчилари лойиҳани бошқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича қуйидаги тадбирларни ўтказишни тавсия қилдилар:
– лойиҳаларнинг барча босқичларда бажарилишини назорат ва мониторинг қилиш имконини берувчи ихтисослаштирилган ахборот маҳсулотларини жорий этиш;
– норматив-маълумотларни бошқаришнинг ихтисослаштирилган тизимини жорий этиш ва уни Жамиятда қўлланилаётган ИТ-тизимлар билан интеграциялаш, шунингдек, келажакда жорий этиш режалаштирилган тизимлар ва иловалар билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқиш;
– техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини автоматлаштириш, техник хизмат кўрсатишнинг илғор ахборот тизимини жорий этиш.
Маслаҳатчилар томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар техник билим юртлари билан ҳамкорлиги эътироф этилди.
Учрашув якуни бўйича масъул ходимларга маслаҳатчиларнинг тавсияларини атрофлича ишлаб чиқиш, ташаббусларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.