March 7

Ходимлар манфаатлар тўқнашувида шаффофликни сақлаш, адолатлиликни таъминлаш бўйича ўқитилди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг тизим корхоналарида давлат харидлари соҳасида шахсий манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш борасида ходимлар малакаси мунтазам ошириб борилади. Масофавий таълим платформаси орқали ўтказилган онлайн курс ҳам давлат харидлари ва бюджет молиявий харажатларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олишга бағишланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ўтказилган ўқув машғулотларида Жамиятнинг 298 нафар ходими иштирок этди.

Курснинг асосий мақсади иш жараёнларида ҳар қандай манфаатлар тўқнашувиларида шаффофликни сақлаш, қарорлар қабул қилишда адолатлиликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларни тарбиялашдан иборат.

Иштирокчиларга манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича аниқ усуллар ўргатилади. Шунингдек давлат харидлари ва бюджет молиясини бошқаришда амал қилиш керак бўлган қонунлар ва халқаро стандартлар асосида йўриқномалар берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати