April 3

“Шўртан” конида қазиб чиқаришни рақамлаштириш лойиҳалари ишга туширилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги конларда табиий газ қазиб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда газ узатиш қувурлари гидравликасининг барқарор ишлашини таъминловчи лойиҳалар ва тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Шўртан" конидаги 6-, 25-, 28-, 30-сонли газ йиғув жойларида “E-кон” лойиҳаси доирасида газни тайёрлаш қурилмалари ишга туширилди. Шунингдек ушбу қурилмалардаги технологик кўрсаткичларни масофадан доимий назорат қилиш ва қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газни дастлабки ҳисобга олишни таъминлаш мақсадида кўрсаткичларни янги ташкил этилаётган Қазиб чиқаришни бошқариш марказига узатишни йўлга қўйиш ва маълумотларни қайта ишлаш учун дастурий таъминотга узатиш ишлари бажарилди.

Газни тайёрлаш қурилмаларини ишга тушириш натижасида табиий газ узатиш қувурларида гидравлик қаршиликларни бартараф этилиши ва газ транспорт тизимини барқарор ишлашига эришилди.

Қурилмаларнинг ишга туширилиши ушбу газ йиғув жойларида кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳасининг 2-босқичида ишга тушириладиган янги компрессор қурилмаларига узатиладиган табиий газ таркибидан қатлам сувларини ажратиб олиш имкониятини ҳам яратади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати