May 19, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий ҳамкорлар билан битим ва меморандумлар имзоланди

O‘zbekcha Ruscha

2023 йил 19 май куни “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2023” 25-юбилей кўргазмаси ва Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форуми доирасида хорижий ҳамкорлар билан битим ва меморандумларни тантанали равишда имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Канаданинг “Condor” компанияси билан табиий газ қазиб чиқариш ва заҳираларни кўпайтириш соҳасида асосий шартлар бўйича битим имзоланди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий бошқарув усуллари ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида етакчи халқаро университет – “Universiti teknologi PETRONAS” (Малайзия) билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|