“Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими ҳақида ахборот
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан комплаенс назорат тизими орқали ҳар қандай коррупция кўринишининг олдини олиш, соҳада ушбу иллатни йўқ қилиш, аниқланган ҳолатлар юзасидан зарур чоралар кўриш, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлашга эришиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Компаниянинг Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан 2024 йилнинг тўққиз ойида аниқланган 20 та ўрганиш ҳужжати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди. 11 та ўрганиш ҳужжати бўйича жавобгар шахслардан ундириш чоралари кўрилди.
Ўрганишларда аниқланган хато-камчиликлар юзасидан 53 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, 18 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Ҳисобот даврида Жамият тасарруфидаги завод, бошқарама ва корхоналарда аниқланган 28 та ҳолатдаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида ходимлар бошқа лавозимларга ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида потенциал санкциявий чекловларни олдини олиш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан муносабатларда хавф-хатарларни баҳолаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳам ўз вақтида чоралар кўрилмоқда. Жамиятнинг харид шартномаларини тузиш билан боғлиқ масалаларда санкциявий рўйхатларда мавжуд чет эл корхоналари аниқланиб, масъулларга тегишли хулосалар тақдим этилди.
Шунингдек, алоқа каналлари орқали келиб тушган жами 78 та ариза ва шикоят муаллифларига тегишли жавоблар йўлланди.
Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ эълон қилинган рейтингда коррупцияга қарши курашишда 90 баллни йиғиб, ўтган йилга нисбатан 10 поғона юқорига кўтарилди. 55 нафар раҳбар ва ходим “ISO 37001:2016” сертификатини қўлга киритди.