October 16

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиялаштиришни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Ушбу лавозим учун қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;

• мутахассислиги: иқтисодиёт, молия, банк иши (бакалавр ёки магистратура);

• тилларни билиши: ўзбек, рус тиллари – мукаммал (ёзма ва оғзаки), инглиз тили (IELTS сертификати камида - 7 балл);

• Компьютер саводхонлиги: Microsoft Office, Excel, PowerPoint дастурларидан мукаммал фойдаланувчи;

• Иш тажрибаси: 3 йил (нефт-газ соҳаси)

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• Хорижий молиявий институтлар билан музокаралар олиб бориш;

• Инвестицион ривожланиш режаси ва энг мақбул молиявий манбаларни ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

• Қарз мажбуриятларининг Жамият молиявий барқарорлигига таъсирини прогноз қилиш ва бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш;

• Жамият ва унинг таркибидаги корхоналарнинг кредит маблағларига бўлган талабини ўрганиш ва ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

• Жамиятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари учун талаб қилинадиган кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида кредиторлар билан музокаралар ўтказиш;

• Кредиторлар билан кредит ажратиш шартлари ва кредит шартномалари лойиҳасини келишиш, шунингдек KYC маълумотларини тақдим этиш;

• Кредит ўзлаштиришни бошлаш учун кредиторлар талабига кўра таъминотчи ва ҳамкорлардан тегишли ҳужжатларни (инвойслар, юк ташиш божхона декларацияси (ЮБД), сертификатлар ва ҳ.к.) мувофиқлаштириш ва кредит маблағларини ўзлаштириш учун талабнома жўнатиш;

• Жамият еврооблигациялари эмиссияси бўйича халқаро молия бозорида энг мақбул тўлов ставкаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

• Жамият томонидан халқаро облигацияларни, жумладан яшил облигациялар чиқариш, жойлаштириш ҳамда ахборот алмашинувини мувофиқлаштириш;

Номзодлар 2024 йил 1 ноябрга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета / резюмеларни тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумот учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook