February 6

Нефт ва газ қудуқларига идентификацион рақамлар бериш йўлга қўйилди

O‘zbekcha Ruscha

Замонавий технологиялар Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасини тезкорлик билан ўзгартирмоқда. Рақамлаштириш даврида аниқ ва тезкор маълумотларни тизимли бошқариш жуда муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Конларни ишлатириш департаментига қарашли Моделлаштириш маркази ходимларининг нефт ва газ қудуқларига идентификацион рақамлар (UWI) бериш ҳақидаги қўлланмаси 2019 йилдан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" АЖда пилот лойиҳа сифатида жорий қилина бошланди.

Унинг инновацияси – идентификация кодларининг рақамли тизими – ҳар бир қудуқнинг жойлашувини кузатиш, маълумотларни аниқ ва тизимли бошқариш имконини беради. NGH 39.0-271:2025 рақами остида ишлаб чиқилган услубий қўлланма қудуқларга халқаро UWI (Unique Well Identifier) идентификатори асосида ягона ноёб идентификацион рақам бериш қоидаларини белгилаб беради.

Ўзбекистондаги нефт-газ маълумотларини рақамлаштириш лойиҳаси "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва АҚШнинг Schlumberger компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа Хўжаев томонидан ишлаб чиқилган методика туфайли янги босқичга кўтарилди.

У қудуқларнинг жойлашувини стандартлаштириш ва уларни ягона маълумотлар базасида сақлашни ўз ичига олган ягона тизимни таклиф этди. Бу нафақат маълумотларни рақамли форматда юритиш, балки уларни жаҳон миқёсидаги дастурий таъминотлар билан интеграция қилиш имконини ҳам яратади.

Тизим конларни бошқариш жараёнини соддалаштиради ва ҳар бир қудуқ ҳақида аниқ, тузилган маълумотларни тақдим этади. Бу мутахассисларга реал вақт режимида долзарб маълумотларни олиш, ўзгаришларга тезкор жавоб бериш ва самарасиз харажатларни камайтириб, углеводородларни қазиб олиш жараёнини янада самарали ташкил этиш имкониятини яратади.

Ҳозирги кунда нефт ва газ саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш жадал ривожланмоқда. Маълумотларни қайта ишлаш, рақамли моделлаштириш ва прогноз таҳлили соҳасидаги инновациялар ресурсларни бошқаришда асосий воситаларга айланмоқда. Бу тажриба илғор технологиялар ва аниқ муҳандислик ечимларининг интеграцияси нефтгаз саноатининг барқарор ривожланишини таъминлашини кўрсатди.

Мутахассис томонидан таклиф этилган услуб аллақачон Ўзбекистон нефт-газ саноати самарадорлигига катта таъсир кўрсатмоқда ва ресурсларни бошқариш бўйича янги стандартларни шакллантирмоқда. Бундай ёндашув қазиб олиш ҳажмларини аниқ прогноз қилиш, эксплуатация харажатларини камайтириш ва мамлакатнинг жаҳон энергетика бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook