March 4

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони муборак бўлсин!

O‘zbekcha Ruscha

Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирланганлар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак газни қайта ишлаш заводининг биринчи тоифали етакчи мухандиси Манзура Ражабова ҳам бор.

Бугунги кунда заводда 3300 нафар ишчи хизмат қилмоқда. Заводнинг юқори натижаларга эришишида Манзура Ражабованинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

М. Ражабова мамлакатимиз иқтисодётининг муҳим тармоғи - газни қайта ишлаш соҳасида 33 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислардан. У кўплаб ёш кадрларга устозлик қилиш билан бир қаторда, аёллар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббусларини ҳам амалга татбиқ этган.

Унинг меҳнатлари натижасида завод “Гендир тенглик фаоли” республика кўрик танловининг туман ва вилоят босқичларида "Гендир тенгликни таъминлашда энг фаол давлат ташкилоти" номинациясини қўлга киритиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритган.

Унинг ташаббускорлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан муносиб тақдирланди. Манзура Ражабовани мазкур мукофот билан чин дилдан муборакбод этган ҳолда, келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook