“Ўзбекнефтгаз”: Автоматлаштириш ва рақамлаштириш Лойиҳа офиси раҳбари вакант лавозимига чет эллик мутахассислар учун танлов эълон қилинади
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қатор топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Автоматлаштириш ва рақамлаштириш Лойиҳа офиси раҳбари лавозимига чет эллик малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Автоматлаштириш ва рақамлаштириш Лойиҳа офиси раҳбарининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Лойиҳани бюджет баҳолаш босқичидан бошлаб лойиҳани тайёрлашда иштирок этади.
Лойиҳанинг ресурс режасини ишлаб чиқади ва тегишли тарзда тасдиқлайди (одамлар, муддатлар, нарх).
Лойиҳа офисининг фаолиятини ва умумий бошқарувини ташкил қилади.
Лойиҳа менежерлари ва лойиҳа жамоаларининг бошқа аъзоларини бошқаради.
IT-маслаҳатчилар ва бошқа манбалардан олинган лойиҳалар, ташаббуслар ва ғояларни таҳлил қилади.
AКТ лойиҳалари портфели бўйича юқори бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлайди.
Ягона портфелни амалга ошириш ҳолатини бошқаради ва назорат қилади.
Ресурс ва лойиҳа масалаларини кўриб чиқади ва кучайтиради.
Рақамлаштириш стратегиясининг амалга оширилиши ва лойиҳалар портфелининг корпоратив стратегияга мувофиқлиги назорат қилади.
Лойиҳа шартларига риоя этилишини назорат қилади: сифат, муддатлар, бюджет ва бошқалар.
Лойиҳалаш ишларининг оператив жадвалининг бажарилишини ва юзага келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади.
Лойиҳанинг мақсадлари, вазифалари ва натижалари билан биргаликда таъриф.
Лойиҳалар “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган иш ҳажмини белгилайди.
Олиб борилаётган ишларнинг тузилиши ва улар орасидаги боғлиқликларни белгилайди.
Лойиҳани бажарилиши учун талаб қилинадиган вақт ҳажмини аниқлайди.
Лойиҳа жамоасига номзодлар танлаш жараёнида иштирок этади.
Лойиҳа гуруҳининг йиғилишларини ва натижаларни малакали қайд қилишни ташкил қилади.
Керакли лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни ташкил қилади ва назорат қилади.
Лойиҳа маълумотларини ўз вақтида тўплаш, йиғиб бориш, тарқатиш, сақлаш ва кейинги фойдаланишни таъминлайди.
Лойиҳанинг барча иштирокчиларига белгиланган муддатларда зарур маълумотларни тақдим этишни назорат қилади.
Ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнлари шартларига риоя этилишини назорат қилади ва таъминлайди.
Лойиҳа бюджетидаги рисклар ва ўзгаришларни бошқаради
Малакавий талаблар қуйидагилардан иборат:
Техник, иқтисодиёт, ахборот коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича олий маълумот (МВА диплом қўшимча устунлик беради).
Талаб этиладиган ёш 30-40 ёшгача.
Комплекс ахборот тизимларни(1С, ERP ва б.) жорий этишда лойиҳа раҳбари сифатида иштирок этганлиги.
Ахборотлаштириш ва рақамлаштириш соҳасида камида 2та лойиҳани жорий этишда қатнашганлиги.
Юқори мураккабликдаги комплекс тизимларни ишга туширган бўлиши.
Лойиҳаларни бошқариш бўйича замонавий стандарт ва методологияларини билиши ҳамда қўллай билиши.
Ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнларини билиши;
Кросс функционал жамоаларни бошқариш кўникмаси.
Замонавий ахборот коммуникация технологияларини профессионал даражада билиши керак.
Ностандарт вазиятлардан тезда чиқиб кетиш учун чоралар топишни билиши, тизимли фикрлаш;
Рус тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши,инглиз тили – lntermediate ва ундан юқори.
Меҳнат шароити қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида расмий ишга ёллаш;
Доимий ривожланиш учун имконият;
Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмелари (анкета-резюме шаклини юклаб олиш)ни [email protected] электрон почта манзили орқали 2022 йил 21 июн санасига қадар қабул қилинади.
Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|