December 14

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти (Газли НГҚЧБ, Бухоро вилояти)га қуйидаги лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади:

• Операцион самарадорлик хизмати бошлиғи;

• Операцион самарадорлик хизмати мутахассиси;

Номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар:

• Иқтисодиёт, менежмент, технология, муҳандислик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим.
• Ўзбек ва рус тилларини оғзаки ва ёзма, инглиз тилини билиши устунлик беради.
• Хизмат бошлиғи лавозими учун нефт ва газ соҳасида камида 5 йил, хизмат мутахассислиги учун камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
• Лойиҳаларни бошқариш,иқтисодиёт ва менежмент асосларини билиш, қурилма ва ускуналар технологияси ва ишлаш тамойиллари бўйича билимга эга бўлиши лозим.
• Бюджет ва бизнес - режаларни тузиш кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади.

Махсус кўникмалар:

• Ҳужжатлар электрон айланмаси билан ишлаш;
• Бошқарув тизими, хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит, саноат хавфсизлиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талаб ва асосларини билиш;
• Раҳбарлик ва ташаббускорлик, таҳлилий ва баҳолаш, муаммоларни аниқлаш ҳамда ечим топиш қобилятига эга бўлиш талаб этилади.

Номзодлар 2024 йил 20 декабрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook