Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникмалар оширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим ташкилотларида “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” жадал суратларда давом этмоқда.
Ойлик доирасида Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли мажмуада ҳамкорликдаги органлар иштирокида “Техноген тусдаги фавқулодда вазият содир бўлганда ишчи-ходимларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Бундан ташқари бошқармалар, завод ҳамда нефт базаларда “Зилзила вақтида ишчи-ходимларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш” мавзусида профилактик-семинар машғулотлар ўтказилди.
Тадбирлар иштирокчиларига юқоридаги вазиятларда тайёргарликни шакллантириш, эвакуация режасига асосан хавфсиз жойга кўчириш ва оқибатларини бартараф этиш усуллари ўргатилди.
Бундай машғулотлар зилзила оқибатларини бартараф этиш, фавқулодда ҳолатларда куч ва воситалар ҳамда ходимларни тўғри ҳаракат қилишга, шунингдек, иккиламчи талофатларни камайтириш бўйича амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилади.