Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган ҳолатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилоятида бензин қўлда сотилаётгани акс этган видео “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўрганишларга кўра, видеодаги мазкур ҳолат 2022 йилнинг 20 декабрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги "DAEWOO" хусусий корхонасида содир бўлганлиги аниқланди. Ушбу АЁҚШ хусусий бўлиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть базаларга қарашли эмас.
2023 йил 20 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6490 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 395 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2196 тонна, Андижонда 441 тонна, Бухорода 581 тонна, Жиззахда 251 тонна, Қашқадарёда 312 тонна, Навоийда 377 тонна, Наманганда 400 тонна, Самарқандда 432 тонна, Сурхондарёда 381 тонна, Сирдарёда 219 тонна, Фарғонада 256 тонна ва Хоразм вилоятида 249 тонна.
Хусусий АЁҚШ раҳбарининг маълум қилишича, ПҚ-440-сонли Президент Қарорига асосан АИ-80 маркали бензиннинг арзонлаштирилган нархда сотилиши бошланган вақтида шохобчада ўнга яқин фуқаролар томонидан бензин ёқилғисини елим идишларда сотиб олишга ҳаракат қилинган. Аммо уларга белгиланган тартибларга зид равишда елим идишга бензин ёқилғиси сотиш мумкин эмаслиги тушунтирилган ва сотилмаган.
Ҳозирда Сурхондарё вилоятида тегишли идоралар томонидан ҳамкорликда бензин ёқилғиси сотилишини назоратга олиган бўлиб, барча ёқилғи қуйиш шохобчаларига ёқилғи сотилишига масъул идоралар, ички ишлар ва солиқ идораларидан навбатчилик ташкил этилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш