May 17

“Honeywell UOP” билан ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва “Honeywell UOP” делегацияси ўртасида музокаралар олиб борилди.

Унда Шўртан газ-кимё мажмуасида технологик жараёнларни бошқариш тизимини модернизация қилиш ва чизиқли алкилбензол (ЛАБ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий томон Болгарияда ўтказиладиган технологик жараёнларни назорат қилиш тизимининг синовлари ва ускуналарни “Ўзбекнефтгаз” АЖга етказиш муддатлари бўйича маълумотларни тақдим этди.

Шу билан бирга, томонлар “Uzbekistan GTL” заводи негизида чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш” лойиҳаси билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқишди. Ушбу лойиҳани жадаллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг “Honeywell UOP” компанияси Ўзбекистон бозорида 20 йилдан зиёд фаолият олиб бормоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва компания ҳамкорликда 20 дан ортиқ қўшма лойиҳани амалга оширган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook