December 10, 2024

“ЎзЛИТИнефтгаз” АЖда “Очиқ эшиклар куни”  

O‘zbekcha Ruscha

Конституциянинг 32 йиллиги ва Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.

Тадбирда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим Маркази масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш, янги Конституциянинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, шунингдек, мамлакатдаги коррупцияга қарши қонунлар ва халқаро стандартлар ҳақида сўз юритилди.

Қайд этиш жоизки, "O‘ZLITINEFTGAZ"да коррупцияга қарши фаолият юритишда ISO 37001:2016 халқаро стандарти асосида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ташкил этилган ўқув-курсларини муваффақиятли тамомлаган 60 нафар ходимга махсус сертификатлар тантали топширилди.

Тадбирда давлат хизматларининг шаффофлиги ва коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook