July 5, 2023

“Ўзбекистон-Хитой” магистрал газ қувурининг янги тармоғини қуришга тайёргарлик кўрилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” ҳамда “Asia Trans Gas” LLC ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ўзбекистон-Хитой магистрал газ қувурининг IV линиясини қуриш учун лойиҳадан олдинги ҳужжатларни тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ҳамда Хитойнинг “China Petroleum Pipeline Engineering” илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари билан биргаликда тайёрланмоқда.

“Марказий Осиё – Хитой” газ қувури янги линиясининг умумий узунлиги қарийб 1000 километрни ташкил этиб, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой ҳудудидан ўтади. Унинг ишга тушурилиши "Марказий Осиё - Хитой" газ қувурининг умумий қувватини 85 миллиард куб метргача ошириш имконини беради.

Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қувурнинг узунлиги 214 км, диаметри 1219 - 1422 мм ташкил этади. У орқали 10-12 МРа босимли газ ташилади. Қувур фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун умумий қуввати 210 МВт бўлган 2 та янги компрессор станцияларини қуриш режалаштирилган.

Сурхондарё вилоятидан ўтади янги қувур мавжуд учта тармоқлар йўналишини такрорламайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube