May 23, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Самарқанд шаҳрида “License End User Forum” - синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчиларининг I-форуми ўтказилди  

O‘zbekcha Ruscha

Самарқанд шаҳрида “License End User Forum” - синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчиларининг I-форуми ўтказилди. Форум “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Uzbekistan GTL” томонидан ташкил этилди.

Унда "GTL" ускуналаридан фойдаланадиган компаниялардан 65 дан ортиқ муҳандис ва техник ходимлар иштирок этди.

Ушбу форумнинг асосий мақсади синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Иштирокчилар анжуманда "GTL" технологиясининг долзарб масалаларини муҳокама қилишиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, технологияларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олишди.

Қайд этиш жоизки, "GTL" технологияси табиий газ ресурсларига эга мамлакатларга одатда хом нефтдан қайта ишланадиган қимматбаҳо суюқ ёқилғиларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Уч кун давомида "GTL" ускуналаридан фойдаланувчи муҳандис ва техник ходимлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, ривожланиш истиқболларини режалаштирдилар ва "GTL" технологиясидаги потенциал янгиликларни, хусусан, самарадорликни оширадиган янгиликларни муҳокама қилишди.

Анжуман давомида жаҳондаги етакчи "GTL" заводлари, жумладан "Uzbekistan GTL", "Oryx GTL", "Escravos GTL" ва "Topsoe SynCOR" бўйича техник тадқиқотлар тақдим этилди.

Иштирокчилар, тадбир доирасида Қашқадарё вилоятида бунёд этилган "Uzbekistan GTL" заводига ҳам ташриф буюришди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|