Ходимлар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди
11-ноябр “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан Марказий аппаратдаги департаментларда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол бўйича мусобақага старт берилган эди.
Жамоалар ўртасида ўтказилган ўйинлар қизғин кечди. Бундай учрашувларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, улар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш.
3-ноябр куни ушбу мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.
1-ўринни Транспорт ва махсус техника департаменти ходимлари қўлга киритди. 2-ўрин Конларни ишлатиш департаменти ходимларига насиб этди. 3-ўринни эса Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти ходимлари эгаллади.
Ғолиб жамоалар Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фаол иштироки учун Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти ходимлари диплом билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, энг яхши тўп урар, энг яхши ўйинчи, энг яхши дарвозабон ва энг яхши ҳимоячи номинациялари бўйича фаол ходимлар диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.