Энергия тежамкорлик — болалар ижодида!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда унга қарашли корхоналар ходимларининг 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Энергия тежамкорлик Янги Ўзбекистон болаларининг нигоҳида” мавзусида ижодий танлов ўтказилди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад — ёш авлод орасида энергияни тежаш, “яшил” иқтисодиёт, экологик маданият ва қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш уйғотиш, шу орқали уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришдан иборат бўлди.
Танловга жами 50 дан ортиқ иш — расмлар, костюмлар ва макетлар тақдим этилди. Улар “Қувват” мультсериали мавзуси ва энергия тежамкорлик ғоясини ўзида акс эттирди.
Ғолиблар қуйидаги йўналишларда аниқланди:
🎨 6–9 ёш: “Энергияни тежаш – менинг нигоҳимда” расм танлови ғолиби.
👗 10–12 ёш: “Дунё энергияси сенинг қўлларингда” костюмлар танлови ғолиби.
🏗 13–16 ёш: “Ақлли энергия билан келажак” макетлар танлови ғолиби.
Ғолиблар “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025” 27-Халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилган тақдирлаш маросимида диплом ва мавзуға мос эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Танловда қатнашган барча ижодий ишлар кўргазма экспозициясида намойиш этилмоқда.