Манзура Ражабова “Гендер тенглик фаоли” танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди
Қарши шаҳрида “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танлов орқали мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Ушбу танловда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг ходимаси Манзура Ражабова ҳам фаол иштирок этиб, вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритди. Энди у мазкур танловнинг Республика босқичида нефт-газ соҳаси аёллари шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси ушбу танловнинг вилоят босқичларида "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат ташкилоти" номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланмани қўлган киритган эди.