December 26, 2024

Болажонлар учун “Қувват” мультсериали қаҳрамонлари асосида комикслар чоп этилди

O‘zbekcha Ruscha

Янги йил байрамига туҳфа сифатида умумтаълим мактабларига бепул тарқатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ энергия ресурсларини тежаш маданиятини болалардан бошлаб шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Хабарингиз бор, Жамият томонидан тайёрланган “Қувват” мультсериалида энг аввало, сув, газ ва электр энергиясини тежаш ҳамда ундан унумли фойдаланиш бўйича ибратли маслаҳатларга эътибор қаратилган.

Энди мультфилм қаҳрамонлари асосида китобсевар болажонлар учун комикслар тайёрланди ва 6000 нусхада чоп этилди. Янги йил байрамига туҳфа сифатида пойтахтдаги умумтаълим мактабларига бепул тарқатилди.

"Қувват" рисоласида ҳам энергияни тежаш бўйича амалий маслаҳатлар мавжуд. Бу ёш авлодни энергияни тежаш жараёнига жалб қилиш ва ресурсларга масъулиятли муносабатни шакллантиришнинг ажойиб усули.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook