November 6, 2023

Франциянинг янги авлод катализатори синаб кўрилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли Этилен ишлаб чиқариш цехи Олтингугурт олиш қурилмасининг реакторидаги мавжуд Титан оксиди катализатори замонавийсига алмаштирилмоқда.

Олтингугурт олиш қурилмаси, Этилен ишлаб чиқариш цехининг газни тозалаш қурилмасидан келадиган нордон газлар таркибидаги водород сулъфиддан олтингугурт грануласини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилма тўла қувват билан ишлаганда соатига 12 000 куб метр газни қабул қилади ва 600 кг гача олтингугурт грануласини қадоқлайди.

Қурилмада “CRS-31” катализатори ишлатилиб келинган. Катализаторнинг алмаштириш муддати келганлиги сабабли, унинг ўрнига синов тариқасида Франциянинг "Axens" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод оксидлаш катализатори ўрнатилди. Синов ишларининг дастлабки хулосалари янги маркадаги катализаторнинг ижобий натижаларини кўрсатмоқда.

Ушбу тадбирни амалга оширишдан мақсад қурилманинг тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлашдан иборатдир.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube